1

​ЎҒРИЛАР МАЛИКА ДИАНАНИНГ ҚАБРИНИ ОЧИШГА 4 МАРОТАБА УРИНИШДИ

ДУНЁ 31.07.2017, 09:53
​ЎҒРИЛАР МАЛИКА ДИАНАНИНГ ҚАБРИНИ ОЧИШГА 4 МАРОТАБА УРИНИШДИ

Ўғрилар 1997 йилда ҳалок бўлган малика Диананинг сағанасини 4 маротаба очишга ҳаракат қилишди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

Бу ҳақда марҳуманинг акаси Чарльз Спенсер маълумот берди.

1997 йилнинг 31 август куни Доди ал-Файед билан Парижда ЙТҲга учраган малика Диана Спенсерларга тегишли бўлган Нортгемптоншир графлигидаги Элторп оролига дафн этилган. Айни пайтда Чарльз Спенсер бу ернинг эгаси ҳисобланади. Унинг айтишича, номаълум шахслар Диананинг сағанасига 4 маротаба киришга уринишган.

Аммо уларнинг бирортаси ўз мақсадига етмаган. Тахминларга кўра, номаълум шахслар Малика Диананинг қабрини суратга олиб, уни Европа нашрларига қиммат нархда пулламоқчи бўлган. Чунки бирорта Британия нашри мазкур фотосуратни чоп этмайди.

Чарльз Спенсернинг маълумот беришича, аввалига Диананинг оиласи унинг жасадини оилавий қабристонга дафн этишоқчи бўлди. Аммо малика дафн этилган жойга зиёратчилар оқиб келиши оқибатида маҳаллий аҳолига ноқулайлик туғдирмаслик учун уни Спенсерлар беш юз йилдан бери эгалик қиладиган оролга дафн этишган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1