1

​ЛОС-АНЖЕЛЕСДА АВТОМОБИЛЬ ОДАМЛАРНИ БОСИБ КЕТДИ (ВИДЕО)

ДУНЁ 31.07.2017, 10:50
​ЛОС-АНЖЕЛЕСДА АВТОМОБИЛЬ ОДАМЛАРНИ БОСИБ КЕТДИ (ВИДЕО)

Американинг Калифорния штатидаги Лос-Анжелес шаҳрида автомобиль тўпланиб турган одамларни босиб кетиши оқибатида саккиз киши жабрланди, деб хабар берди Ria.ru нашри.

ОАВлар берган хабарга кўра, воқеа якшанба куни маҳаллий вақт билан соат 15.47 да Мид-Уилшер шаҳрида рўй берди.

Автомобиль тўққиз кишидан иборат тўдага бориб, урилган. Улардан бири чаққонлик қилгани боис жиддий жароҳатдан омон қолди. Қолган саккиз киши турли даражадаги тан жароҳати билан касалхонага ётқизилди. Полиция улардан бирининг аҳволи оғирлигини маълум қилди.

Лос-Анжелес полицияси вакили Росарио Эрреранинг хабар беришича, автомобиль ҳайдовчиси ЙТҲдан кейин воқеа жойидан кетмаган, мазкур воқеа бахтсиз ҳодиса, деб талқин қилинмоқда.



Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1