1

​ВЛАДИМИР ПУТИН: 755 НАФАР АМЕРИКАЛИК ДИПЛОМАТ РОССИЯНИ ТАРК ЭТАДИ

ДУНЁ 31.07.2017, 14:55
​ВЛАДИМИР ПУТИН: 755 НАФАР АМЕРИКАЛИК ДИПЛОМАТ РОССИЯНИ ТАРК ЭТАДИ

Россия президенти Владимир Путин бундан буён АҚШ дипломатлари сони 755 кишига камайишини маълум қилди, деб хабар қилди Vesti.ru нашри .

"Вести" телеканали бошловчиси Владимир Соловьев билан бўлган интервьюда Владимир Путин юқоридаги масалага ойдинлик киртиди. Бошловчининг "Нимага қарши чоралар айнан ҳозир қабул қилинди? АҚШнинг кейинга санкцияларига қарши жавоб беришга яна қандай имкониятлар қолмоқда?" деган саволларига Путин қуйидагич жавоб берди.

— Қарши чораларимиз ҳали кўп. Нимага айнан ҳозир, чунки АҚШ, ҳеч нарсага асосланмаган, сабабсиз, Россия- Америка муносабатларини ёмонлаштиришга қаратилган қадам қўйди. Иккинчидан ушбу қадам, (АҚШ конгресси режаси бўйича) Россия билан алоқаларини сақлаб қолишга ва яхшилашга интилаётган бошқа мамлакатлар учун ҳам "намуна" бўлиши керак.

Айни пайтда АҚШнинг Россиядаги ваколатхоналарида 1210 нафар дипломатлар фаолият юритмоқда, лекин ушбу йилнинг 1 сентябрига қадар улардан 755 нафари уйига қайтиши керак. Россия президентининг сўзларига қараганда АҚШнинг Россиядаги дипломатлар сони Россиянинг АҚШдаги дипломатлар сонига, яъни 455тага тенг бўлиши керак.
“Биз яхши умидлар билан, балким бирор нарса ўзгариб қолар деб, кўп кутдик, лекин ундай бўлмади. Вазият яқин орада яхши томонга ўзгармайдиганга ухшайди. Мен АҚШ ичидаги сиёсий вазиятни назарда тутмаяпман. Шунчаки, бизга ҳам жавоб бериш вақти етиб келди, деган қарорга келдим. Бундан буён ҳеч нарса жавобсиз қолмаслигини улар ҳам билиб қўйишсин”, деди Владимир Путин.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1