Кёльн шаҳридаги, Рейн дарёси устидан ўтувчи канатга чиққан юзга яқин одам қўрқинчли ва ёқимсиз ҳис-туйғуларни бошдан кечирди, деб хабар берди Ntv.ru нашри.
Маҳаллий ОАВларнинг хабар беришича, сувдаги катер таянч устунига келиб урилгач, кабиналар 50 метр баландликда тўхтаб қолган. Воқеа жойига 32 та қутқарувчилар гуруҳи етиб келди.
Қопқонда қолган одамларни қутқариш учун қутқарувчиларга мобиль кран, юқорида қолган одамларга эса қатъият ва жасорат керак бўлди. Уларнинг баъзи бирлари арқон ёрдамида пастга туширилди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳатланмади.