1

​ДУНЁНИНГ ЭНГ УЗОҚ УМР КЎРУВЧИЛАР ОИЛАСИ ЎЗ СИРЛАРИНИ ОШКОР ЭТДИ

ДУНЁ 01.08.2017, 09:47
​ДУНЁНИНГ ЭНГ УЗОҚ УМР КЎРУВЧИЛАР ОИЛАСИ ЎЗ СИРЛАРИНИ ОШКОР ЭТДИ

Шимолий Ирландияда яшовчи ўн уч нафар ака-сингил соғликлари ва узоқ умр кўриш сирлари билан ўртоқлашди, деб хабар берди Ria.ru нашри.

Донеллилар оиласи жорий йилда Гиннесснинг рекордлар китобига киритилди. Мазкур оиланинг энг тўнғичи бўлмиш ака, бу йил 93 ёшга кирган бўлса, энг кичиги 72 ёшга тўлган. Уларнинг сўзларига қараганда, оила аъзолари отасидан уйқу олдидан бирор бир “илиқ-иссиқ таом” истеъмол қилишни мерос қилиб олишган.

“Тунги соат ўнларда, эрталаб соат еттида сули ёрмасидан тайёрланган бўтқани, сут ва бирозгина олма жемини тановвул қиламиз”, дейди оиланинг кенжаси бўлган Жо.
Нашрнинг хабар беришича, сули ёрмаси қон босимини пасайтиради, холестерин даражасини камайтиради, юракни мустаҳкамлайди ва қандли диабетдан ҳимоя қилади.


Донеллилар оиласи аъзоларининг маълумот беришича, улар фақатгина ўз томорқаларида етиштирилган табиий мева-сабзавотларни, уйда ўзлари боққан товуқ тухумини ва гўштини истеъмол қилишади. Нонни ҳам ўзлари ёпишади, камдан-кам ҳолатларда спиртли ичимлик ичишади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1