1

​ЛОС-АНЖЕЛЕС 2028 ЙИЛГИ ЁЗГИ ОЛИМПИАДА ПОЙТАХТИГА АЙЛАНИШИ МУМКИН

ДУНЁ 01.08.2017, 11:14
​ЛОС-АНЖЕЛЕС 2028 ЙИЛГИ ЁЗГИ ОЛИМПИАДА ПОЙТАХТИГА АЙЛАНИШИ МУМКИН

Лос-Анжелес 2028 йилда ўтказилиши режалаштирган ёзги Олимпия ўйинларининг асосий даъвогарлардан бири бўлиб турибди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

Шаҳар ҳокимияти Халқаро Олимпия қўмитасига талабнома жўнатди.

Олимпия ўйинларига тайёргарлик учун Қўмита икки миллиард доллар маблағ ажратади. Июнь ойида Қўмита бирданига иккита — 2024 ва 2028 йилги ёзги Олимпия ўйинлари учун номзод бўлган Париж ва Лос-Анжелесни танлаш учун сайлов ўтказади. Олимпия ўйинлари пойтахти сентябрь ойида расман эълон қилинади.

Агар Лос-Анжелес шаҳри танланса, бу унинг Олимпиада ўйинларига учинчи марта мезбонлик қилиши бўлади. 1932 ва 1984 йилларда ҳам Лос-Анжелесда Олимпия ўйинлари бўлиб ўтган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1