1

ХАЙРИЯ МАҚСАДИДА 101 ЁШЛИ БРИТАНИЯЛИК ЭРКАК ПАРАШЮТДАН САКРАДИ

ДУНЁ 01.08.2017, 12:35
ХАЙРИЯ МАҚСАДИДА 101 ЁШЛИ БРИТАНИЯЛИК ЭРКАК ПАРАШЮТДАН САКРАДИ

Британиялик Верден Хейс 101 ёшда парашютдан сакраб, дунё рекордини ўрнатди, деб хабар берди Ntv.ru нашри.

Иккинчи жаҳон уруши ветерани 4,5 метр баландликдан сакрашни амалга оширди. Хейсни қўллаб-қувватлаш учун унинг барча оила аъзолари — фарзандлари, неваралари ва чеваралари йиғилди. Рекордчи учун махсус фахрий қоровул ҳам қўйилди.

Пенсионер мазкур сакрашни хайрия мақсадида амалга ошириб, 5 минг долларга яқин пул тўплади. Йиғилган маблағ ветеранлар ва уларнинг оила аъзоларининг денгизда дам олишлари учун сарфланади. Хейснинг айтишича, у парашютдан илк маротаба ўтган йили сакраган. Ўшанда у ўзининг 100 ёшли юбилейини нишонлаган эди. Хейс ҳар куни парашютдан сакрашга тайёрлигини маълум қилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1