1

​“ИСЛОМ ДАВЛАТИ” ТЕРРОРЧИЛИК ГУРУҲИ ИТАЛИЯ МАФИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ҚИЛМОҚДА

ДУНЁ 01.08.2017, 16:27
​“ИСЛОМ ДАВЛАТИ” ТЕРРОРЧИЛИК ГУРУҲИ ИТАЛИЯ МАФИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ҚИЛМОҚДА

Италия мафияси “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи билан ҳамкорлик қилмоқда, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.

Италия мафияси Европага контрабанда нефтини етказиш учун “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи билан ҳамкорлик қилмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари суруштирувлар натижасида Венеция ва Апулиядаги нефтни қайта ишловчи баъзи бир заводларда хом ашё миқдори меъёрдан юқори даражада эканлигини аниқлади.

Италия полициясининг тахминига кўра, заводга нефть террорчилар назоратида бўлган Яқин Шарқ, Шимолий Африка, Сурия ва Ливиядан кетирилмоқда. Мафия террорчиларга хом ашёни нефтни қайта ишловчи заводларга жўнатишда ёрдам берган.

Полициянинг маълумот беришича, нефть контрабандаси айбдорлари ҳозирча топилмаган, чунки хом ашё заводларга воситачилар орқали етказиб берилган. Бу эса нефтнинг қаердан келтирилаётганини аниқлаш имкониятини қийинлаштиради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1