"Чимкент-Тошкент" трассасидан ўтган қимматбаҳо авомобиллардан иборат дабдабали тўй кортежига вертолёт ҳам ҳамроҳлик қилди. Видеода вертолётнинг кортеж устида ундан ўтиб ҳам, қолиб ҳам кетмай бир маромда учаётганини кўриш мумкин.
Интернет фойдаланувчиларидан бири мазкур видеони ўзининг Facebook`даги саҳифасига жойлаштирган ва уни "Чимкентдаги мана бундай кортежга нима дейсиз?" деб изоҳлаган.