1

​ДОНАЛЬД ТРАМП GREEN CARD ВИЗА ЛОТЕРЕЯСИДАН ВОЗ КЕЧИШНИ ТАКЛИФ ҚИЛДИ

ДУНЁ 03.08.2017, 14:13
​ДОНАЛЬД ТРАМП GREEN CARD ВИЗА ЛОТЕРЕЯСИДАН ВОЗ КЕЧИШНИ ТАКЛИФ ҚИЛДИ

АҚШ президенти Дональд Трамп Green Card лотереясидан воз кечишни кўзда тутувчи The RAISE қонун лойиҳасини тақдим этди.

Бу ҳақда "РБК" хабар бермоқда.

Мазкур қонун лойиҳасини Трамп "ярим аср ичида иммиграция тизимидаги энг катта ислоҳотлардан бири" деб атади. Қонун лойиҳасини тайёрлашда сенаторлар Дэвид Пердю ва Том Коттон қатнашди.

Қонун лойиҳаси Green Card лотереяси ўрнига «мусобақа процесси»ни жорий этишни таклиф қилмоқда, унда ўзини ва оиласини молиявий таъминлай оладиган ҳамда «Америка иқтисодиёти учун зарур касбий кўникмаларга эга бўлган» инглиз тилида сўзлашувчи муҳожирлар истиқомат учун гувоҳномани қўлга киритиш учун каттароқ имкониятга эга бўлади.

"Турли миллатдаги иммигрантлар учун визалар дастури бўйича иммиграция" дастури АҚШда 1990 йилдан буён амал қилади. Ҳар йили Green Card лотереясининг 50 минг нафар ғолиби аниқланади, улар АҚШда истиқомат учун гувоҳномага ва ишлаш учун рухсатномага эга бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1