Бу қиз болалигиданоқ жуда кам учрайдиган тери касаллигига дучор бўлган, деб хабар беради Оnedio.ru нашри.

Бир куни у бу муаммо ҳақида қайғуришни бас қилиб, терисидаги нуқсонли жойларга камалакнинг суратини чизди. Мазкур суратлардан қизнинг ўзи ҳайратга тушди.

1. Жуда кам учрайдиган касаллик
Танишинг, бу қизча Ҳиндистоннинг сершовқин шаҳри бўлган Нью-Дели шаҳрида яшовчи Картики Бхатнагардир. У 7 ёшга тўлганда шифокорлар унга Витилиго, деб ташхис қўйди.

2. Ажойиб фикр
Бир куни Картикининг хаёлига терисидаги нуқсонли жойларга расм чизиш фикри келди.

3. Ўз танасига янгича нигоҳ билан қараш

4. Ўз устида ишлаш
Қиз энди ўз танасига бошқача нигоҳ билан қарашини тан олди ва танасига янада ёрқинроқ суратлар чиза бошлади.

5. Ўзини бахтли ҳис қилган Картики
“Илгари ўзимга бўлган ишончим жуда паст эди. Энди эса жуда бахтлиман!”, дейди Картики.







