1

Тошкентнинг энг моҳир қассоблари аниқланди

ШОУ-БИЗНЕС 12.11.2013, 10:30
Тошкентнинг энг моҳир қассоблари аниқланди
20 октябр куни Пойтахтимиздаги Абдулла Қодирий номли маданият ва истироҳат боғида "Қассоблар мусобақаси" ўтказилди.

20 октябрь - Халқаро ошпазлар куни муносабати билан Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси томонидан ташкиллаштирилган мазкур чемпионат илк бор ташкил қилинди.
Мусобақа давомида қўй гўштини бўлакларга ажратиш танлови ва унинг қисмларидан турли таомлар тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари ўтказилди.
Бундан ташқари тадбир доирасида гўштга ишлов бериш технологияси бўйича семинар ва концерт дастури, савдо-ярмаркаси ва таомларни таътиб кўриш тадбирлари бўлиб ўтди.
Танловда йирик супермаркетлар, дўконлар, улгуржи базалар ва гўшт марказларининг профессионал мутахассислари ва Тошкент бозорларининг қассоблари иштирок этдилар.
Мусобақа якунига кўра, биринчи ўрин Korzinka.uz қассоби Раҳимжон Жалилов ва Хайрулла Азимовга насиб қилди. Қассоб Сервис вакили Шарифиддин Ғаниевга иккинчи ўрин ва "Энг моҳир қассоб" унвони берилди.
"Энг анъанавий қассоб" увнони ва 3-ўрин Абзалжон Йўлдошевга насиб қилди. Шунингдек, Хайрулла Ҳикматов ва Ғайбулла Абдураимов ("ФАТХ" МЧЖ) "Энг покиза қассоб" деб эълон қилинди ҳамда мусобақа дипломи билан тақдирланди.Ғолиблар ARTEL савдо белгисининг электр мини-печлари билан тақдирландилар.









Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1