АсосийСпорт

Ўзбекистон Осиё чемпионатини 4 та медаль билан якунлади

Ёпиқ иншоотдаги Осиё чемпионатида Ўзбекистонлик атлетлар 3 та олтин ва 1 та кумуш медаль қўлга киритди.

'Ўзбекистон Осиё чемпионатини 4 та медаль билан якунлади'ning rasmi

Хитойнинг Тянсзин шаҳрида бўлиб ўтган чемпионатда Валерия Горбатова баландликка сакрашда олтин медальни қўлга киритди, Сабохат Самижонова 800 метр масофага югуришда кумуш медаль олди.

Шунингдек, Шарифа Давронова уч ҳатлаб сакраш ва Жонбиби Ҳукмова 400 метр масофага югуришда олтин медалларга эга бўлди.

Ўзбекистон терма жамоаси мусобақани умумий ҳисобда 4 та медаль билан якунлади.

    Бошқа янгиликлар