Туркия Суперлигасининг 21-тури доирасида “Истанбул Башакшеҳир” сафарда “Эюпспор”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувда Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев асосий таркибда майдонга тушди.
Беллашувда Шомуродов жамоасининг илк голига муаллифлик қилган бўлса, Файзуллаев иккинчи голга ассист берди. “Софасcоре” портали Элдорнинг ўйиндаги ҳаракатларини 8 балл билан баҳолади. Аббосбек Файзуллаев эса 7,7 баллга лойиқ кўрилди.
Айни пайтда Элдор Шомуродов Суперлигада 15 та гол уриб, “Трабзонспор” ҳужумчиси Пол Онуачу билан бирга мусобақанинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди. 12 та гол билан “Фенербаҳче” форварди Талиска учинчи ўринда бормоқда.
Маълумот учун, 18-тур якунларига кўра, Туркия Суперлигасида “Галатасарой” 52 очко билан пешқадамлик қилмоқда. “Фенербаҳче” 49 очко билан иккинчи, “Трабзонспор” 45 очко билан учинчи ўринда. “Истанбул Башакшеҳир” эса 33 очко билан 6-поғонани эгаллаб турибди.






