1

“Ўзбекнаво” 3 нафар иқтидорли талабага махсус стипендия тайинлади

ШОУ-БИЗНЕС 12.11.2013, 10:31
“Ўзбекнаво” 3 нафар иқтидорли талабага махсус стипендия тайинлади
2010 йилда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан маданият ва санъат йўналишидаги олий ва ўрта-махсус таълим муассасаларида таҳсил олаётган иқтидорли талабалар учун махсус мукофот – стипендия таъсис этилган бўлиб, шу кунга қадар 5 нафар ёш истеъдод эгаси мазкур мукофотга лойиқ деб топилган эди. Жорий йилда қабул қилинган аризалар Эксперт комиссияси томонидан ўрганиб чиқилиб, улардан 3 нафарига стипендия тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Куни кеча Бирлашманинг 2013-2014 ўқув йилдаги стипендиатларига Гувоҳномаларни тантанали равишда топшириш маросими ўтказилди. Бу хақда "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси [url=http://www.uzbeknavo.uz/uz/]хабар беради.

Стипендиатлар билан танишинг: Олий таълим муассасасида таҳсил олаётганлар бўйича: Акмалжон Ибодов – Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг 3-босқич талабаси; Ўрта-махсус таълим муассасасида таҳсил олаётганлар бўйича: Гуласал Абдуллаева – Наманган санъат коллежининг 3-курс талабаси;

Ирода Юсупова – Ўзбекистон давлат консерваторияси қошидаги академик лицейнинг 2-курс ўқувчиси. Стипендиатлар учун банкдан махсус пластик карточкалар очилган бўлиб, ҳар ойда стипендия суммаси талабанинг ҳисоб-рақамига ўтказиб борилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1