1

“ЛАВЗ” атамаси кашфиётми ёки хатолик? Кинодаги номутаносиблик ҳақида мулоҳаза

ШОУ-БИЗНЕС 12.11.2013, 10:33
“ЛАВЗ” атамаси кашфиётми ёки хатолик? Кинодаги номутаносиблик ҳақида мулоҳаза
24 октябр куни Тошкентда янги «Лафз» фильмининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Фильмда Алишер Узоқов, Умид Искандаров, Бунёдбек Саидов, Севара Солиева, Мирзабек Холмедов каби маҳоратли актёрлар иштирок этишган.

Айни дамда мазкур фильм Алишер Навоий номли киносарой ва Меga cinema кинотеатрларида намойиш этилмоқда.

Фильмни томоша қилишган ҳали улгурмадик, шу сабабдан унинг мазмуни ҳақида сўз юритишга ожизмиз.

Бизнинг эътиборимизни тортган нарса фильмнинг номланиши бўлди. Фильмга ижодкорлар “ЛАВЗ” дея ном беришган. Биз эса ҳар қанча уринмайлик бу сўзни луғатлардан топа олмадик. Эҳтимол луғатларга киритилмагандир дея, адабиётшуносларга мурожаат қилдик, аммо улар ҳам бундай сўз йўқлигини, бу ерда “ЛАФЗ” сўзи назарда тутилаётган бўлса керак, деган тахминларни айтишди.

Ўринли савол туғилади наҳотки бутун бошли фильмни яратган ижодкорлар, ижодий кенгашдан ўтказган мутасаддилар унинг номига эътибор беришмаган бўлишса?!

Бошқа соҳаларда бўлаётгани каби тизимдаги назорат органлари хусусий фильмларнинг ҳам мақсад ва моҳиятини таҳлил қилиб, йўл қўйилаётган хатоликлар учун жавобгарликларни кучайтириш чора-тадбирларини амалга татбиқ этиш вақти етмадимикан? 

Агар тилимиз, сўзлар ва ибораларнинг тарғибот манбаи саналган кино соҳасидаги бундай номутаносибликларга панжа орасидан қарашда давом этсак, келажак авлодни ўз она тилимизда сўз ва ибораларни хато ёзишига ўргатиб қўймасмикинмиз... 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1