Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олмалиқ шаҳрида қурилиши кўзда тутилаётган янги ижтимоий объектлар ва ободонлаштириш ишлари билан танишмоқда.
Бу ҳақда Президентнинг Facebook`даги саҳифасида маълум қилинди.
Олмалиқ шаҳрининг 2035 йилга мўлжалланган бош режасига мувофиқ, эндиликда шаҳарда 10 та 7 қаватли замонавий арзон уй, барча талабларга жавоб берадиган деҳқон бозори, гипермаркет, аҳолининг кўнгилдагидек ҳордиқ чиқариши учун маданият ва истироҳат боғлари, болалар шифохоналари, ёш ижодкорлар уйи ва бошқа ижтимоий объектлар бунёд этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти шунингдек шаҳар марказининг 5-2 массивида қад кўтараётган 7 қаватли арзон уйларни қуриш жараёни билан танишди ва одамларни 2-3 хонали уйлар билан таъминлашга қаратилган ушбу лойиҳа юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.






