28

​ЖИН ТЕГИШИДАН ҚАНДАЙ САҚЛАНСА БЎЛАДИ?

ҲИДОЯТ САРИ 21.08.2017, 10:15
7424
​ЖИН ТЕГИШИДАН ҚАНДАЙ САҚЛАНСА БЎЛАДИ?

Мен кечқурун кўп босинқирайман. Тушимда ғалати одамларни, хунук аёлларни кўраман. Жинлар бўлса керак, устимга келиб, кўксимни босишади, бўғишади. Қўрқиб уйғониб кетаман. Кейин Қуръон ўқийман. Бундай нарсалар бўлмаслиги учун нима қилиш керак?

— Жин тегиши Қуръони карим ва ҳадиси шарифлар билан собит бўлган. Жин тегиши хаёлий ё тўқима нарса эмас, ҳақиқатдир. Банда жинлар зараридан сақланиши учун ибодатларни вақтида бажариши керак. Хусусан, намоз ўқиган инсон Аллоҳнинг паноҳида бўлади. Кейин озода юришга ҳаракат қилинг. Ҳадисда тешикка бавл қилишдан қайтарилган. Қолаверса, ҳаммомда бавл қилишдан эҳтиёт бўлинади. Чунки, бу васвасага сабабдир. Яна зикр, дуо ва салавотлар Аллоҳнинг изни билан бандани турли шикаст-балолардан сақлайди. Ҳадиси шарифларда Оятул курсийни ўқиган одам шайтон ва жинлар зараридан мукаммал ҳимояланиши айтилган. Сизга маслаҳатимиз, уйқудан олдин Оятул курсий, Кофирун, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини ўқинг, дуо қилинг, зикр-тасбеҳлар айтинг.

Савол-жавоб muxlis.uz сайтидан олинди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+32° небольшая облачность
Валюта курси
10231.71
USD 21.85
12059.09
EUR 38
138.65
RUB 1.19