1

Италиянинг Сардиния оролида сув тошқини юз берди: 17 киши ҳалок бўлган (ВИДЕО)

ДУНЁ 20.11.2013, 18:24
Италиянинг Сардиния оролида сув тошқини юз берди: 17 киши ҳалок бўлган (ВИДЕО)
“Клеопатра” довули келтириб чиқарган Италиянинг Сардиния оролидаги сув тошқини сўнгги маълумотларга кўра 17 кишининг ҳаётига зомин бўлди.

2,5 мингга яқин киши уйларини ташлаб чиққан ёки бошпанасини йўқотган. Айни пайтда уларни кўчириш ишлари амалга оширилмоқда. Сув тошқинидан жабрланганларни маҳаллий меҳмонхоналар қабул қилиб, уларни бўш хоналарга бепул жойлаштиряпти.
Италия бош вазири Энрико Летта оролдаги вазиятни миллий фожиа деб атади. Мамлакат ҳукумати сув тошқини оқибатларига қарши курашиш учун 20 миллион евро миқдорида ёрдам маблағини ажратди. Яқин кунларда бош вазир жабрланган ҳудудга ташриф буюради.
Оролга қутқарувчилардан ташқари ҳарбийлар ҳам учиб келган. Мамлакат мудофаа вазири Маурер ўзининг Брюсселдаги ташрифини тўхтатиб, зудлик билан Сардинияга учиб кетган.
Ҳозир ҳарбийлар жабрланганларга биринчи ёрдамни кўрсатмоқда, чунки оролда кўприклар ва йўллар ҳам вайрон бўлган.

<iframe width="560" height="315" src="//www.youtube.com/embed/q2PQjOnjGH8" frameborder="0" allowfullscreen></iframe>

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1