1

Қутқарувчилар жониворни қийин аҳволдан қутқариб қолди (ВИДЕО)

ДУНЁ 20.11.2013, 18:43
Қутқарувчилар жониворни қийин аҳволдан қутқариб қолди (ВИДЕО)
Баъзида қутқарувчилар нафақат одамларни, балки ҳайвонларни ҳам фалокатдан қутқаришига тўғри келади. 

Хусусан, флоридалик ўт ўчирувчилар банканинг ичидан овқат қолдиқларини олишга уриниб, унинг ичидан чиқолмай қолган жониворнинг ҳаётини сақлаб қолди. Қутқарувчиларни банканинг ёнидан ўтиб кетаётган журналист чақирган, дея хабар беради "Mirror” нашри.
Ҳаёт учун жон-жаҳди билан курашаётган ҳайвонни Майамида истиқомат қилувчи журналист Карлос Суарез кўриб қолган. Мэттисон Хэммок шаҳри истироҳат боғида яшайдиган ушбу жонивор шиша банкадан чиқишга уринаётган бўлган. Унга қандай ёрдам беришни билмаган журналист ўт ўчирувчиларни чақирган.
Суарез қутқарувчилар жуда кеч келишидан қўрққан, бироқ улар жуда тез етиб келиб, ҳайвонни озод этган. Карлос Суарез эса бу ҳақда лавҳа тайёрлаган, уни маҳаллий телевидение орқали намойиш этишган.

<iframe width="420" height="315" src="//www.youtube.com/embed/8Ol2Fx0hOSk" frameborder="0" allowfullscreen></iframe>

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1