АсосийSport

ЖЧ САРАЛАШИДАГИ ГУРУҲДОШ ҚАТАР ТЕРМАСИ АНДОРРА ВА ТУРКМАНИСТОННИ МАҒЛУБИЯТГА УЧРАТДИ

'ЖЧ САРАЛАШИДАГИ ГУРУҲДОШ ҚАТАР ТЕРМАСИ АНДОРРА ВА ТУРКМАНИСТОННИ МАҒЛУБИЯТГА УЧРАТДИ 'ning rasmi

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ–2018 саралаш босқичидаги гуруҳдоши Қатар термаси сўнгги икки ўйин олдидан иккита назорат учрашувини ўтказди.

Лондонда ўтказилган ўқув-машғулотлар йиғини давомида Қатар термаси 17 август куни Андоррага қарши баҳс олиб борди ва 1:0 ҳисобида зафар қучди. Кеча, 23 август куни қатарликлар ўз майдонида Туркманистон билан ўйнади ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, Қатар терма жамоаси 31 август куни сафарда Сурия билан тўқнаш келса, 5 сентябрь куни ўз майдонида Хитойни қабул қилади.

Бошқа янгиликлар