1

Ойбек ва Нигора тарқалди...ми?

ШОУ-БИЗНЕС 21.11.2013, 11:57
Ойбек ва Нигора тарқалди...ми?
Сўнгги пайтларда мухлислар Ойбек ва Нигора дуэти алоҳида ижод қилаётганлигини гувоҳи
бўлишмоқда. Хўш аслидачи?
 
“Тўғри, айрим қўшиқларни якка холда куйлаётган бўлишимиз мумкин. Лекин бу — Ойбек ва Нигора тарқалди, дегани эмас”, дейди Ойбек.
 
Жуфтлик “Омон-Омон” қўшиғи ижодкорларига қайта мурожаат қилиб, “Кечир” номли янги қўшиқ ёзишди. Премьера эса тез кунларда! "Айримби" ва рэп йўналиши уйғунлигидаги бу қўшиқнинг мусиқа ва шеър муаллифи Ойбекканинг ўзига, оранжировкаси эса Шерзод Набиевга тегишли.

Ижод бошлаганларига ўн йил тўлганлиги муносабати билан Ойбек ва Нигора “Истиқлол” санъат саройида концерт беришни режалаштирган. Нигора режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов томонидан суратга олинаётган фильмда суратга тушиш учун тайёргарлик ҳам кўряпти.

Кинокартинанинг ишчи номи сир тутиляпти. Нигора бу гал бош ролни ижро этмайди. Сабаби, фильмда бош ролнинг ўзи йўқ.
 
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1