1

2013 йилнинг энг кўп даромад олган хонандалари

ШОУ-БИЗНЕС 21.11.2013, 12:21
2013 йилнинг энг кўп даромад олган хонандалари
Американинг“Forbes” журнали 2013 йилнинг энг кўп даромад олган хонандалари рўйхатини тузди.

Рейтингда биринчи ўрин 125 миллион доллар йилликдаромади билан Мадоннага берилди. Иккинчи ва учинчи ўринлар Леди Гага ($80 млн) ва Бон Жовига ($79 млн) насиб этди.
Рўйхатга жами 25 та хонанда кирди. Биринчи ўнталикдан, шунингдек, Тоби Кит ($65 млн), “Coldplay” рок-гуруҳи ($64 млн), Жастин Бибер ($58 млн), кантри-хонанда Тейлор Свифт ($55 млн), Элтон Жон ($54 млн), Бейонсе ($53 млн) ва кантри-мусиқа ижрочиси Кенни Чесни ($53 млн) ҳам ўрин олди. Мадонна, Леди Гага ва Бон Жови олган даромадларнинг асосий манбаи сифатида концертлар кўрсатилмоқда. 

“Forbes” нашри хонандаларнинг 2012 йил 1 июндан 2013 йил 1 июнга қадар олган даромадини баҳолаган. Рейтингни тузишда “Pollstar”, “RIAA” агентликлари ва бошқалардан, яъни  ромоутерлар, юристлар, продюсерлар ҳамда хонандаларнинг ўзидан олинган маълумотлар фойдаланилди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1