Хонанда Муниса Ризаева 28-29-30 октябрь кунлари "Истиқлол" санъат саройида янги концерт дастурини жонли ижрода тақдим этаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Муниса ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали концерт кунлари ўзгарганини маълум қилди:
"Диққат, менинг азиз дўстларим ва ижодим мухлислари! 28-29-30 октябрда бўлиши режалаштирилган концерт дастурим қолдирилмайди. Шунчаки, концерт кунлари ноябрь ойига ўтказилади. Аниқ сана ҳақида эса кейинроқ маълум қиламан".






