1

Лондон Америкага британияликларни кузатишга рухсат берди

ДУНЁ 22.11.2013, 11:37
Лондон Америкага британияликларни кузатишга рухсат берди
АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги (МХА) Буюк Британия махсус хизмати билан шартнома тузди.

Унга кўра, МХА Британия фуқароларини яширин кузатиш ҳуқуқига эга бўлди. Буҳақда МХАнинг собиқ ходими Эдвард Сноуден томонидан тақдим этилган ҳужжатларга таянган ҳолда "The Guardian” нашри маълум қилади.

Газета тарқатган хабарга кўра, МХА ва Британия ҳукумат алоқаси маркази (GCHQ) орасидаги битим доирасида Америка идорасининг ходимларига электрон хатлар, IP-манзиллар ҳамда
Британия фуқароларининг телефон суҳбатларини кузатиш ва таҳлил қилишга рухсат
берди. ОАВда нашр этилган ҳужжатларга мувофиқ махсус хизматлар орасидаги
шартнома 2007 йилда тузилган.

Бундан олдин Британия фуқароларини бу тарзда яширин кузатиш тақиқланган деган фикр мавжуд эди. Шу ўринда АҚШ ва Буюк Британия “Беш кўз иттифоқи” (Five Eyes, FVEY) аъзолари эканини қайд этиш жоиз. Мазкур иттифоқ доирасидаги ҳамкорлик разведка идораларининг ўзаро яқин алоқасини ҳамда иттифоққа кирмайдиган мамлакатларга тегишли махфий маълумотлар билан фаол алмашинувни кўзда тутади. Бунда “FVEY”нинг ишлаш тамойиллари АҚШ ва Буюк Британия фуқароларининг, шунингдек, Канада, Австралия ва Янги Зеландия альянсига кирувчи фуқароларнинг ўзини бирор бир тарзда кузатишни тақиқлайди.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1