1

Эркаклар ишсиз тезда кексаяди

ДУНЁ 22.11.2013, 12:16
Эркаклар ишсиз тезда кексаяди
2 йилдан кўп ишсиз юрган эркаклар ўз тенгдошларига қараганда тезроқ қариши аниқланди.

Маълум бўлишича, ишсизлик ДНК молекулаларидаги “теломер”ларнинг (хромосомалар учидаги соҳалар – таҳ.изоҳи) қисқаришига олиб келар экан. Хромосомаларниг ушбу соҳалари ҳужайраларнинг нормал бўлиниши учун жавоб беради. Уларнинг қисқариши эса организмнинг кексайиш сабаби ҳисобланади.

Ўзини касб соҳасиданамоён этиш ва саломатлик орасидаги ушбу бевосита алоқа Лондон Империя коллежи биологлари томонидан аниқланди. Улар 1966 йилда туғилган финнларнинг 5 мингдан зиёд ДНК намуналарини ўрганиб чиқди. Тадқиқот давомида 2 йилдан кўп ишсиз юрган эркакларда “теломерлар” қисқароқ экани маълум бўлди. Бироқ бундай эффект аёлларда кузатилмаган. Аёллар нега ишсизликдан қаримаслигини ҳозирча олимлар аниқлай олгани йўқ.    

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1