1

Токио автосалони янгиликлари (ФОТО)

ДУНЁ 22.11.2013, 13:10
Токио автосалони янгиликлари (ФОТО)
Токиода “TOKYOMOTOR SHOW 2013” 43-Халқаро автомобил кўргазмаси бошланди.

Унда турлимамлакатдан ташриф буюрган 177 та иштирокчи ўз маҳсулотларини тақдим этди.
“TOKYO MOTOR SHOW 2013”да жаҳонга машҳур брендларнинг автомобилларидан тортиб, то эҳтиёт қисмларигача намойиш этилади.   
 
Lexus RC 300h автомобили.




“Toyota” компаниясининг уч ғилдиракли концептуал FV2 электромобили.





“Fuji Heavy Industries” компаниясининг президенти ва бош ижрочи директори Ясуюки Иосинага кўргазмада “Subaru LEVORG” прототипини тақдим этмоқда. У келаси йил баҳорда сотувга чиқарилади. 





Кўргазма меҳмонларива мутахассисларига янги енгил ва юк автомобиллари, махсус транспорт, автобуслар, спорткарлар ва мотоциклларни баҳолаш каби ноёб имкониятни тақдим этади. Шунингдек, ташриф буюрувчилар турли марка ва моделлардаги автомототехника, автоэлектроника, автокимё учун мўлжалланган эҳтиёт қисмлар ҳамда таъмирлаш устахоналари учун ускуналар соҳасидаги ютуқлар билан танишиши мумкин. Фотосуратда: "Toyota Aqua” автомобилининг каркаси.




Модель 1924 йилдачиқарилган универсал беш тонналик юк машинаси бўлган “Wolseley CP”нинг япон версияси фонида турибди.





"Nissan Motor Co” компаниясининг “Blade Glider” концепт-кари.




 
"Honda Motor” компанияси вакиллари “Honda S660” компакт спорт родстери моделини намойиш этмоқда. 





Nissan Nismo




“TOKYOMOTOR SHOW 2013” Халқаро авто-мото шоуси Япония пойтахтида 1954 йилдан буён ўтказиб келинади. У ҳар сафар катта муваффақият билан ўтиши ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Масалан, 2007 йилда кўргазмага 1,4 миллион киши ташриф буюрган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1