1

Индонезияда стрессдан халос бўлишнинг ғаройиб усули топилди

ДУНЁ 22.11.2013, 15:19
Индонезияда стрессдан халос бўлишнинг ғаройиб усули топилди
Жакартадаги спа-салонлардан бири ўз мижозларига стрессдан халос бўлишнинг
ғаройиб усулини таклиф этмоқда.


Ушбу усул илонлардан фойдаланишни кўзда тутади.Салон ходимларининг таъкидлашича, мижозларнинг танаси бўйлаб судралаётган илонлар сабабли организмда қўрқув натижасида ҳосил бўладиган кучли адреналин туфайли сурункали толиқиш ва стресс саноқли дақиқалар ичида йўқолар экан.

Илонлар“массажи”нинг давомийлиги бир соатга яқин бўлиб, бунда салон ходимлари чарчаган
ва ҳаракатланишга қизиқишини йўқотган илонларни мунтазам равишда янгилари билан алмаштириб туриши лозим.

Илонлар олдидагиқўрқув одамларнинг қон-қонига сингиб кетган, яъни у генетика даражасида мавжуд, шу боис илонларни кўриши билан энг жасур мижозларнинг организмида ҳам дарров
адреналин гормони ажралиб чиқа бошлайди. Бу эса, ўз навбатида, метаболизм жараёнларини тезлаштиради ва организмнинг тонусини оширади.

Салон ходимларинингсўзларига кўра, ушбу экзотик процедура ўз мухлисларини топишга ҳам улгурган. Мижозлар илонлар “массажи” сеансларига олдиндан ёзилиб қўймоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1