1

НАСА олимлари Коинотда ёрқин портлашни кузатди

ДУНЁ 23.11.2013, 10:30
НАСА олимлари Коинотда ёрқин портлашни кузатди
НАСА мутахассилари Арслон юлдузлар туркумида юз берган электромагнит нурланишнинг мисли кўрилмаган ташланишини қайд этди.

Коинотдаги энг ёрқин портлашни оддий дурбин орқали ҳамкўриш мумкин эди. 
Ушбу воқеа 27 апрель куни содир бўлди. 21 ноябрь куни ўтказилган матбуот анжуманида эса НАСА астрофизика бошқармасининг бошлиғи Пол Герц охирги 100 йил ичидаги энг кучли портлаш ўша туркумдаги юлдуз ҳалокати ва Ердан 3,8 миллиард ёруғлик йилида жойлашган галактикада қора туйнук пайдо бўлиши олдидан содир бўлганини маълум қилди. 

Унинг сўзларигакўра, жуда катта миқдордаги энергиянинг ташланиши гравитацион коллапс, яъни термоядровий реакциялар учун материали қолмаган “юлдуз ҳалокати” натижасида юз берган. Механик турғунлигини йўқотган ва марказга қараб сиқилган юлдуз массив қора туйнукка айланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1