Хитойда нефть қувурининг портлаши 35 кишининг ҳаётига зомин бўлди

ДУНЁ 23.11.2013, 12:59
Хитойда нефть қувурининг портлаши 35 кишининг ҳаётига зомин бўлди
Хитойда нефть қувурининг портлаши оқибатида камида 35 киши ҳалок бўлган, яна 166 киши жабрланган, дея хабар беради “ИТАР-ТАСС”.

«Синьхуа» агентлиги тарқатган маълумотларга кўра, нефть Циндао саноат зонасида Лидонг кимё заводи ёнида тунда сизиб чиққан. Маҳаллий вақт билан эрталаб соат 10:30 эса нефть қувуридаги таъмирлаш ишлари чоғида портлаш юз берган.   

Ушбу нефть қувури Хитойнинг “China Petroleum and Chemical Corporation” (Sinopec) энергетика ва кимё компаниясига тегишли экани қайд этилади.

Тахминларга қараганда, портлашга нефть қувурининг шикастланиши ва бунинг натижасида нефтнинг сизиб чиқиши сабабчи бўлган. Воқеа жойида 20 га яқин ўт ўчириш машиналари ишламоқда. Қутқарувчилар оловни ўчиришга муваффақ бўлди, юз берган воқеа тафсилотлари ўрганиляпти. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1