Ноёб “Ferrari” $14,3 миллионга сотилди (ФОТО)

ДУНЁ 23.11.2013, 13:13
Ноёб “Ferrari” $14,3 миллионга сотилди (ФОТО)
Ноёб “Ferrari250 LM” суперкари Нью-Йоркдаги “Sotheby’s” аукционида сотилди. Кимошди савдолари ташкилотчилари автомобилни рекорд 14,3 миллион долларга сотишга муваффақ бўлди.




Баландлиги бор-йўғи 1,1 метрни ташкил этувчи ушбу суперкар 1964 йили “Carrozzeria  caglietti”
устахонасида тайёрланган. Мазкур машина бор-йўғи 32 та нусхада ишлаб чиқарилган. У  уввати 320 от кучига эга 3,3 литрли двигатель билан жиҳозланган. “Ferrari 250 LM”  втомобили «Ле-Маннинг 24 соати» пойгаларида қатнашгани билан машҳур. Ушбу модель рулини Карл-Йохен Риндт ва Мастен Грегори каби машҳур пойгачилар бошқарган. Бироқ Нью-Йоркда сотилган нусха бошқа таниқли спортчилар Гильермо Ортеге ва Фаусто Мореллога тегишли бўлган.



Даставвал "Ferrari 250 LM” кимошди савдосига 12 миллион доллар нархида қўйилган эди, бироқ ноёб суперкарнинг қиймати тезлик билан кўтарила бошлади. Савдолар зали одамлар билан тўлганига қарамасдан, телефонда агент орқали қўнғироқ қилган мижоз ғолиб бўлди.
Бадавлат харидорнинг номи ошкор этилмаяпти.



Қайд этиб ўтамиз, “Ferrari 250 LM” кимошди савдоларида сотилган энг қиммат автомобиллардан бирига айланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1