“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Бангкок-Тошкент йўналиши бўйича парвоз қилиши керак бўлган HY532 рейсининг қолдирилгани келтириб чиқараётган ноқулайликлар учун йўловчилар ва уларнинг яқинларидан узр сўради. Бу ҳақда компания расмий ахборот берди.
Компаниянинг маълум қилишича, рейснинг ушланиб қолаётганлиги ҳаво кемасидаги носозликлар билан боғлиқ. Авиакомпания ўз йўловчиларининг хавфсизлиги учун жавобгар ва шу сабабдан носозликлар тўлиқ бартараф этилмагунга қадар рейс амалга оширилмайди.
Бангкокдаги авиакомпания вакиллари юзага келган вазиятни бартараф қилиш учун барча чораларни кўрмоқда. Авиакомпания қоидаларига кўра, барча йўловчилар ётоқхона ва 3 марталик овқат билан, аэропорт ва ётоқхона ўртасида транспортировка, шунингдек яқинлар билан халқаро алоқа билан таъминланган.
Йўловчиларга етиб бориш учун муқобил йўналишлар таклиф қилинган.
Айни дамда қолган 30 нафар йўловчини Тошкентга етиб бориши учун муқобил транспорт йўналишлари кўриб чиқилмоқда.
Компания ушбу рейс билан юзага келган вазият юзасидан қўшимча маълумот берилади.
Авиакомпания раҳбарияти юзага келган ҳолат юзасидан кечирим сўради.