23.11.2013 16:55
Хью Жекмандаги саратон ўсимтаси жарроҳлик йўли билан олиб ташланди
Бу ҳақда актёрнинг ўзи ижтимоий тармоқлардан бирида маълумқилади. Жекманнинг сўзларига кўра, яқинда у рафиқаси Деборанинг қистови билан бурнидаги терисини тиббий кўрикдан ўтказган.
"Рафиқам ҳақ бўлиб чиқди! Менда базал-ҳужайрали карцинома бор экан. Илтимос, мен каби аҳмоқлик қилманг. Албатта, бориб текширтиринг", - деб ёзади Жекман. Шунингдек, у ҳаммага қуёшдан ҳимоя қилувчи кремдан фойдаланишни тавсия этади.
Актёрда аниқланган саратон касаллигининг шакли одамда кўп учрайдиган зарарли ўсимта ҳисобланади. У бошқа саратон турларидан метастазанинг камдан-кам ҳолларда ривожланиши билан фарқ қилади, бироқ маҳаллий кенг ўсишга қодир.





