1

Ригадаги фожиа сабаблари – қурилишдаги хатоликлар (ФОТО

ДУНЁ 23.11.2013, 17:14
Ригадаги фожиа сабаблари – қурилишдаги хатоликлар (ФОТО
Ригадаги фожиа сабаблари борасида Латвия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида ҳозир учта тахмин мавжуд.



Эслатиб ўтамиз, 21 ноябрь куни Ригадаги савдо маркази қулаши оқибатида ўнлаб кишилар ҳалок бўлган. Полициянинг фикрича, фожианинг биринчи эҳтимолий сабаби қурилишни лойиҳалаштириш ва уни назорат қилиш босқичида йўл қўйилган хатоликлар бўлиши мумкин. Иккинчиси – биринчи навбат қурилишидаги нотўғри ҳаракатлар билан боғлиқ, учинчи тахмин эса савдо марказини барпо этишнинг иккинчи навбатидаги хатоликларга асосланади. 



Бундан ташқари, супермаркетнинг қулаши кузатув камераларига ҳам тушган. Ҳозир полиция ушбу видеоларни ўрганмоқда, дея хабар беради маҳаллий ОАВ.



Сўнгги маълумотларга кўра, фавқулодда ҳодиса натижасида 50 га яқин киши ҳалок бўлган, уларнинг орасида қутқарувчилар ҳам бор. Мамлакат ҳукумати ҳалок бўлганлар хотирасига уч кунлик (23-25 ноябрь) мотам эълон қилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1