1

Хитойда кўзга кўринмас учувчисиз самолёт синовдан ўтказилди

ДУНЁ 25.11.2013, 12:28
Хитойда кўзга кўринмас учувчисиз самолёт синовдан ўтказилди
Хитойда кўзга ташланмайдиган  «стелс» радиолокация технологиясидан фойдаланган ҳолда яратилган ва реактив двигатель билан жиҳозланган кўзга кўринмас учувчисиз
самолёт синовдан муваффақиятли ўтказилди, дея хабар беради Гонконг ОАВ.

“Ўткир қилич” код номини олган ушбу учар аппарат 20 дақиқа давомида муваффақиятли парвозни амалга оширди. Аппарат катта баландликларда кўзга кўринмаган ҳолда юқори ечимли видео- ва фотосуратларни олишга қодир. Тез орада бундай учувчисиз аппаратлар серияли тарзда ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган.

Қайд этиб ўтамиз,охирги йилларда Хитой ғарбга қараганда анча арзонроқ бўлган учувчисиз
аппаратлар ишлаб чиқаришини шиддат билан ривожлантирмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1