АсосийDunyo

Америкалик фуқаро шиппакда 160 км масофага югурди

Ишқибоз спортчи Эндрю Фифта-Ламб 160 километрлик ультрамарафонни икки долларга сотиб олган шиппакларида босиб ўтди.

Маълум бўлишича, спортчи уларни югуриш олдидан харид қилган экан.

"Асосий мақсадим – одамларни илҳомлантириш, - дейди Фифта-Ламб. – Мени кўриб, марафон ва, ҳатто, ультрамарафонни босиб ўтиш учун кўп пул ва қиммат спорт кийими керак эмаслигини кўпчилик тушуниб етади, деб ўйлайман.

Ушбу спорт тури уйдан нимада чиқсанг, шундай югуришинг мумкинлиги билан ҳам ажойиб. Бунинг устига мен олдин ҳам 100 километрдан ортиқ масофани қулай кроссовкаларда босиб
ўтишга ҳаракат қилганман. Хўш, нима бўпти, дерсиз? 40-50 километрдан кейин оёқ кафтларим ва тиззаларим оғрий бошлади. Шунда кимдир менга қулай шиппакларда югуришни маслаҳат берди – мана бир неча ойдан буён кроссовка киймаяпман”.

Эслатиб ўтамиз, бундан бир йил олдин канадалик Адам Кэмпбелл ишбилармонлар костюмида марафон масофасига югуриб, шундай кийимда югуришни маъқул кўрадиган стайерлар орасида жаҳон рекордини ўрнатган эди. 

    Бошқа янгиликлар