1

АҚШдаги музли довул 8 кишининг ҳаётига зомин бўлди

ДУНЁ 25.11.2013, 16:04
АҚШдаги музли довул 8 кишининг ҳаётига зомин бўлди
Сўнгги маълумотларга кўра, саккиз киши АҚШ ғарбига етиб келган кучли довул қурбонига айланган.

Бундан олдин беш нафар қурбон ҳақида хабар берилганди.  Одамлар автомобильҳалокатларида (полициячилар юзлаб ЙТҲ ҳақида хабар бермоқда) ҳамда қулаган дарахтлар ва конструкциялар остида ҳалок бўлаётир, дея хабар беради “Associated Press”. Синоптикларнинг бу борадаги маълумотлари ҳам нохуш бўлиб, улар об-ҳаво борган сайин ёмонлашиши ҳақида маълум қилмоқда. Ҳукумат одамлардан уйда қолишни сўрамоқда. 

Эслатиб ўтамиз, жумадан шанбага ўтар кечаси АҚШнинг ғарбий қисми – Калифорния, Невада, Аризона ва Нью-Мексико штатлари ёмғир ва дўлли арктика шамоли остида қолди. Ҳозир кучли
циклон мамлакат ичкарисига қараб ҳаракатланмоқда, у Техас штатигача етиб борди. Баъзи жойларда шамол тезлиги соатига 80 километрдан ошади.     

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1