1

«Боинг» двигателлар музлаши хавфи ҳақида огоҳлантирди

ДУНЁ 25.11.2013, 18:01
«Боинг» двигателлар музлаши хавфи ҳақида огоҳлантирди
«Боинг» компанияси самолётларнинг баъзи янги моделларида двигателлар музлаши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.  

Boeing 747-8” ва “787 Dreamliner” самолётлари шулар жумласидандир. 

Компания вакилларининг изоҳлашича, «Женерал Электрик» компаниясининг энг янги
турбовентиляторли “GEnx” двигателлари ўрантилган самолётлардагина музлаш хавфи бор. Бундай двигателли самолётлар “United Airlines”, “Japan Airlines”, “Lufthansa” ва “Air India” авиакомпаниялари томонидан фойдаланилади.

Кўнгилсиз воқеалар хавфини камайтириш учун “Боинг” компанияси учувчиларга муз парчалари бўлиши мумкин бўлган момақалдироқли фронтлар яқинида парвоз қилмасликни тавсия этади.
Компаниядагиларнинг айтишича, ҳозир “Женерал Электрик” компанияси ушбу хавфни бартараф этиш устида ишламоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1