1

Пан Ги Мун Сурия бўйича тинчлик конференциясини чақирмоқда

ДУНЁ 26.11.2013, 10:17
Пан Ги Мун Сурия бўйича тинчлик конференциясини чақирмоқда
Сурия бўйича “Женева-2” тинчлик конференцияси 2014 йил 22 январда бўлиб ўтади, дейилади БМТ бош котиби Пан Ги Муннинг ташкилот расмий сайтида нашр этилган хабарида. 

Баёнотда қайд этилишича, Суриядаги низо бошланганидан буён биринчи марта ўтказилаётган ушбу учрашув музокаралар столи атрофига Суриянинг расмий ҳукумати ва мухолифот вакилларини тўплайди.  

БМТ бош котиби ўз баёнотида музокаралар ташаббуси билан чиққан Россия Федерацияси ва АҚШ ҳукуматларига, БМТга аъзо давлатларга, шунингдек БМТ ва Араб давлатлари лигасининг Сурия бўйича махсус вакили Лахдар Брахимийга чуқур миннатдорчилик билдиради.  

"Биз Женевага умид миссияси билан борамиз. Женева конференцияси низони ҳал этишнинг тинч йўли ҳисобланади, у бутун Сурия халқининг эркинликка ва ўз қадрига бўлган қонуний интилишини қондиради ва Суриядаги бутун ҳамжамиятларга хавфсизлик ва ҳимояни кафолатлайди”, - дейилади хабарда.   

Шунингдек, Пан Ги Мун Сурия мухолифоти Женевага анжуман мақсадларини тўлиқ тушунган ҳолда ва 100 мингдан зиёд кишининг ҳаётига зомин бўлган урушга нуқта қўйиш бўйича жиддий ният билан келишига умид билдирди.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1