АсосийDunyo

Саудиялик сигарета деб хотини билан ажрашди

Саудия Арабистонида хотинининг сумкасида сигарета кўриб қолган эркак у билан ажаршиши ҳақида эълон қилди.

Саудияда чиқадиган “Оказ” газетасининг ёзишича, Жазан қироллигининг жанубий вилоятида истиқомат қилувчи фуқаро рафиқасининг сумкасида тасодифан сигарета кўриб қолади ва хотинидан изоҳ талаб этади.  

Аёл эрига чекмаслигини ва сигарета қандай қилиб сумкасига тушиб қолганини билмаслигини
айтади. Эр бу оқлашларни ишонарсиз деб ҳисоблаб, шу заҳотиёқ ажрашиши ҳақида эълон қилади.

Дунёнинг энг консерватив мамлакатларидан бири бўлган Саудия Арабистони ажралишлар сони бўйича етакчилардан бири ҳисобланади. 2012 йилда киролликда 30 мингта ажрашиш ҳолати қайд этилган. Қиролликдаги эркаклар никоҳдан ажралишни қонунийлаштириш учун уч марта “талоқ” сўзини айтишининг ўзи кифоя. Охирги йилларда мамлакатда sms-хабарлар ва ижтимоий тармоқлар орқали ажралишлар урф бўлмоқда.  

    Бошқа янгиликлар