1

​ЎЗБЕКИСТОН МАДАНИЯТ ВАЗИРИ РОССИЯДАГИ РАҚС ТАНЛОВИ ИШТИРОКЧИЛАРИГА ОМАД ТИЛАДИ

МАДАНИЯТ 15.09.2017, 18:15
​ЎЗБЕКИСТОН МАДАНИЯТ ВАЗИРИ РОССИЯДАГИ РАҚС ТАНЛОВИ ИШТИРОКЧИЛАРИГА ОМАД ТИЛАДИ

Россияда бўлиб ўтаётган Ўзбекистон маданияти кунлари муносабати билан Москвага ташриф буюрган Ўзбекистон маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев Sputnik ахборот агентлиги ва НТВ телеканали ҳамкорлигида ўтказилаётган халқаро "Ты супер. Танцы" танловининг ўзбекистонлик иштирокчилари билан учрашди.

Тошкент вилояти Бўка туманидаги болалар уйи тарбияланувчилари Анастасия Молокова, Дурдона Эргашева ва Моника Додарбековалар танловнинг биринчи босқичида ғолиблар сафидан жой олиб, кейинги босқичга чиқишган.

Бахтиёр Сайфуллаев ёш раққослаларни санъатга илк қадам қўйганлари билан табриклади ва ўзбек санъатини жаҳонга танитадиган авлодни ҳамиша қўллаб-қувватлашга тайёрэканини таъкидлади.

Бахтиёр Сайфуллаев ўзбекистонлик ёш истеъдодларга ҳамиша китоб билан ошно бўлишни маслаҳат берди ҳамда уларга омад тилади.

Қизлар шунингдек, Москвадаги "Космос" концерт залида бўлиб ўтган Ўзбекистон санъат усталари иштирокидаги концертда ҳам чиқиш қилдилар.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1