1

Хонанда Бейонсени Миср эҳромларига қўйишмади

ШОУ-БИЗНЕС 27.11.2013, 10:56
Хонанда Бейонсени Миср эҳромларига қўйишмади
Қоҳирага хусусий ташриф билан келган машҳур хонанда Бейонсени Гизадаги Буюк эҳромларларга қўйишмади.

“Egypt Independent” нашрининг ёзишича, экскурсиянинг рад этилишигаунинг қабул қилувчи томонга нисбатан қўполлиги ва ҳурматсизлиги сабабчи бўлган.

Гизадаги музей мажмуасини бошқараётган, Мисрнинг қадимги осори-атиқалар бўйича собиқ вазири Захи Ҳаваснинг сўзларига кўра, хонанда учун шахсий экскурсия тайёрланган. “У соат учга етиб келишини айтганди, бироқ анча кечроқ келди ва ҳатто узр ҳам сўрамади”, - дейди у. 
Ҳаваснинг айтишича, у хонандадан кечиккани учун узр келтиришини сўраган, аммо “у ҳатто оғзини ҳам очмади”. Собиқ вазир Бейонсе тан соқчиси ва сураткаши ҳамроҳлигидан келганини
қайд этади. “Бизда ўзимизнинг сураткаш бор эди, у протокол бўйича суратга олиш ишларини олиб борарди, аммо уни хонанданинг тан соқчиси тўхтатиб, ҳар қандай суратга олиш ишлари фақат унинг рухсати билангина амалга оширилишини билдирди”.

"Мен Бейонсега у қўпол ва тарбиясиз эканини ва шу боис уни эҳромларда кўришни истамасликларини айтдим”, - дейди Ҳавас.

Бу Ҳавас томонидан Мисрнинг тарихий меросига яқинлашиш тақиқланган биринчи ҳолат эмас. У ўз вақтида “Би-Би-Си” телеканали учун Шоҳлар водийсида ҳужжатли фильм тайёрлаётган мисршунос тадқиқотчи Жоанн Флетчерни ҳам “қоида бўйича ўйнамагани” учун
мамлакатдан қувган эди.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1