1

Асал Шодиева нега кинони тарк этмоқчи?

ШОУ-БИЗНЕС 27.11.2013, 11:37
Асал Шодиева нега кинони тарк этмоқчи?
Истеъдодли актриса Асал Шодиева “Даракчи” газетасининг бу галги сони меҳмони бўлди.

Актриса билан бўлган суҳбатда у кинони тарк кетишини маълум қилди.
 
“Кинодан кетишга мени ҳеч ким мажбурлагани йўқ, ўз хоҳишимга кўра бу соҳани тарк этяпман.
Ижро этган ролларим орқали томошабинларга оз бўлсада тўғри йўл кўрсатганим, миллионлаб мухлисларга қувонч улашиб, уларга маданий ҳордиқ ва эстетик завқ берадиган соҳа билан шуғулланганимдан фахрланаман. Шу фурсатдан фойдаланиб, кинода ўз ёрдамини аямаган касбдошларимга ҳам миннатдорчилик билдираман! Мухлисларимга эса энг самимий тилакларим ва муҳаббатимни санъатим орқали бера олганимдан бахтлиман!”
 
Актриса бундай қарорга келишига нима сабаб бўлгани, келгуси ҳаётидаги режалари, турмуш
ўртоғини танлашда нималарга эътибор бериши ва шахсий ҳаёти ҳақидаги қизиқарли
маълумотлари тўғрисида интервью берди. Ушбу сухбат билан “Даракчи”нинг янги сонида танишиш мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1