Энг таъсирчан фотосуратлар

ДУНЁ 27.11.2013, 13:15
Энг таъсирчан фотосуратлар
Битта фотосуратда қанча ҳис-туйғулар жамланган! Айрим суратларда самимий бахт, қайғу, ҳайрат, норозилик, баъзида эса ҳаммасини бирданига кўриш мумкин.

Бундай фотосуратлар уларни олган кишилар учунёки уларда тасвирланган одамлар учун жуда аҳамиятли бўлади. Бироқ, баъзан, бегона кузатувчи ҳам уларни томоша қилаётганда бефарқ қололмайди. Диққат! Қуйида эътиборингизга ана шундай суратлар тўпламини тақдим этамиз.  
 
Лукас Хэмбри ва унинг Жуно лақабли ити. Собиқ полициячи Честер Хэмбрига Санфилиппосиндромига чалинган ўғли Лукасда етаклаб юрувчи итга эга бўлиш имконияти кам эканини маълум қилишганида, Честер Теннесидаги итлар бошпанасидан ушбу Жуно
лақабли итни асраб олади ва унга ҳаммасини ўзи ўргатади. 

 
Мушак дистрофияси туфайли ногиронлар аравачасига михланган 12 ёшли Лукас ўзининг дўсти ва сураткаш Матей Пельян туфайли жисмоний эркинликка эга бўлди.





 
Вафодор ит ўзининг ҳалок бўлган хўжайинига мотамтутмоқда. Хоуки – зобит Жон Т.Тамилсоннинг садоқатли тўрт оёқли дўсти – хўжайинининг жасади солинган тобут ёнида полда ётибди. У бутун маросим давомида ана шундай ҳолатда ётди.   


 
Жон ўзининг севимли ити – артритдан азият чекаётган 19 ёшли Шеп учун сув терапияси сеансини ўтказмоқда. Сувнинг кўтарма кучи Шепни тинчлантиради ва у хўжайинининг қўлида ухлаб қолади. Ушбу фотосурат тармоқда тарқалиши билан дунёнинг турли бурчакларида яшовчи одамлардан Шепни операция қилиш ва унга дорилар сотиб олиш
учун пуллар кела бошлади. Қолган маблағни Жон ҳайвонларга ёрдам хайрия жамғармасини ташкил этишга сарфлади.  


 
Эркак хотирасини йўқотган ўз рафиқасини алифбога ўргатмоқда. Сабр-тоқат, меҳр-муҳаббат ва тушуниш.


 
Иккита волонтёр-ўқитувчи Нью-Деҳлида (Ҳиндистон) қашшоқ болаларга бепул дарс ўтмоқда.


 
Эркак ўз рафиқасини қутқариш учун қўлидан келган ҳамма ишни қиляпти. Тахтачадаги ёзув: «Рафиқам учун буйрак керак».


 
Саратонга чалинган қизча ойнага ўз орзусини чизмоқда.

 
Тетра-Амелия синдроми туфайли қўллар ва оёқларсиз туғилган австралиялик Ник Вуйчич кўпчилик одамлардан кўра тўлақонлироқ ҳаёт кечиради.




 
Эркак марҳума хотини билан бирга ўтиришни ёқтирадиган скамейка ёнида турибди.


 
Эри вафот этган аёл ҳар куни олдингидай у билан бирга тушлик қилади.


 
Бедаво дардга йўлиққан она қизининг тўйини Скайп орқали томоша қиляпти.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1