1

Латвия бош вазири Ригадаги фожиа туфайли истеъфо берди

ДУНЁ 28.11.2013, 10:33
Латвия бош вазири Ригадаги фожиа туфайли истеъфо берди
Латвия бош вазири Валдис Домбровскис истеъфога чиқади. У ўз қарори ҳақида журналистларга шахсан маълум қилди.

Республика президенти Андрис Берзиньш билан учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида бош вазир ўзининг қарори Золитудадаги Maxima савдо марказининг қулаши билан
боғлиқлигини тушунтирди.

"Менимча,бундай вазиятда парламент кўпчилигининг қўллаб-қувватлаши ва янги ишонч мандатига эга бўлган янги ҳукумат зарур", - дейди Домбровскис.

Бундан ташқари, бош вазир Латвия аҳолисига қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдириб, ўзига юкланган мажбуриятни тегишли тарзда эплай олмагани учун узр сўради. 
Эслатиб ўтамиз, “Максима” савдо марказининг томи қулаб тушиши натижасида 54 киши ҳалок бўлган ва 29 киши жароҳатланган эди. Ҳозир Латвия полицияси тергов ишларини олиб
бормоқда, жиноий иш қўзғатилган.

Шу ўринда, ДомбровскисЛатвия сиёсатида анчадан буён фаолият кўрсатиб келаётганини қайд этиш жоиз. У мамлакат бош вазири лавозимида ўз ўтмишдошларидан узоқроқ ишлади. Латвия ҳукуматидаги бошқа сиёсатчилар ҳам истеъфога чиқиши эҳтимоли бор.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1