1

​"ЎЗБЕК ДАВЛАТ ЦИРКИ" ҲАКИМ ЗАРИПОВНИ 93 ЙИЛЛИК ТАВАЛЛУД АЙЁМИ БИЛАН ҚУТЛАДИ

МАДАНИЯТ 20.09.2017, 12:25
​"ЎЗБЕК ДАВЛАТ ЦИРКИ" ҲАКИМ ЗАРИПОВНИ 93 ЙИЛЛИК ТАВАЛЛУД АЙЁМИ БИЛАН ҚУТЛАДИ

"Ўзбек давлат цирки" давлат муассасаси 17 сентябр куни бўлиб ўтган дастурида ўзбек циркининг буюк намоёндаси, Ўзбекистон Халқ артисти Ҳаким Каримович Зариповни 93 йиллик таваллуд айёми билан қутлади.

Катта цирк томошасидан халқаро цирк фестиваллари ғолиби Ҳаким Зарипов бошчилигидаги "Ўзбекистон йигитлари" жамоаси, Тожикистонда хизмат кўрсатган артист Нарзинисо Алиева раҳбарлигидаги дорбозлар жамоаси чиқишлари ўрин олган. Бундан ташқари гимнастлар, акробатлар, жонглёрларнинг маҳорати ҳам ҳаммага манзур бўлди.

Ҳаким Зарипов 1924 йил 17 сентябрь Тошкентда (Ҳозирги Ўзбекистон) цирк сулола асосчиси Карим Зарипов оиласида таваллуд топган.

Циркдаги фаолияти 1938 йил отаси Карим Зарипов бошчилигида отлиқ-чавондоз ансамбли “Ўзбекистон чавондозлари”да фаолиятини бошлади.
1952 йилдан 2006 йилга қадар ушбу жамоага етакчилик қилди.

Ансамбль билан биргаликда кўпгина шаҳарлар ва чет элларда: Болгария, Польша, Чехословакия, Германия, Руминия, Монголия, Венгрия, Финляндияда хизмат сафарида бўлган.

У Р.Глиэр номидаги Тошкент мусиқа мактабини (ҳозирги Глиэр номидаги Республика махсус мусиқа академик лицейи ), сўнгра Тошкент консерваториясининг (ҳозирги Ўзбекистон давлат консерваторияси) дирижёрлик факультетини (симфоник бўлими)ни тамомлаган.
Турли ҳил жойдаги циркларда, дастурлар, цирк жамоаларининг бадиий раҳари бўлиб ишлади.

Кўпгина цирк артистларига таълим берди.

Ҳозирги вақтда иш фаолиятини давом эттирмоқда. “Ўзбекистон чавондозлари” гуруҳини янгидан қайта тиклади ва отларни ўргатиш билан шуғулланмоқда.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист (1954), Ўзбекистон халқ артисти (1964), Совет Иттифоқи халқ артисти (1980)

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1