28.11.2013 13:59
ЖССТ: Европаликлар атайлаб ўзига ОИВ инфекциясини юқтирмоқда
Энг мураккаб вазият – Грецияда. Ташкилот конкрет рақамларни келтиргани йўқ, ҳисоботда фақат бу мамлакатдаги инфекцияга чалинганлар сони “сезиларли даражада ошгани” хабар берилади, холос. Маълумотларга кўра, янги ҳолатларнинг ярми – ўзига-ўзи юқтиришдир. Шу ўринда, Европа Иттифоқида ОИВга чалинган беморларга бериладиган нафақа 700 еврони ташкил этишини айтиш жоиз. Ҳозир жиддий иқтисодий тангликни бошидан кечираётган Греция учун эса бу мўмайгина пул. Бундан ташқари, ЕИ беморларга ўрнини босувчи терапиядан тез фойдаланишни ҳам кафолатлайди. Шунингдек, ЖССТ ҳисоботида Грециядаги ҳаёт даражасининг кескин тушиб кетиш фонида жиноятчилик ва ўз жонига қасд қилишлар сони ошаётгани ҳам қайд этилади.