28.11.2013 15:02
БМТ тармоқда айғоқчиликка қарши резолюцияни қабул қилди
“Рақамли асрда шахсий ҳаёт даҳлсизлигига бўлган ҳуқуқ” номи остидаги резолюция лойиҳаси октябрь ойи охирида, АҚШ ва Австралия дипломатик ваколатхоналаридан айғоқчилик мақсадларида фойдаланиш билан боғлиқ жанжалдан кейин, Германия ва Бразилия ҳукуматлари томонидан кўриб чиқиш учун киритилган эди. Резолюция муҳокама қилинаётган босқичдаёқ 55 та давлат унинг асосий қоидаларини қўллаб-қувватлашини билдирди.
Ушбу резолюция интернет фойдаланувчиларига 1966 йилдаги Сиёсий ва фуқаролик ҳуқуқлари халқаро пакти билан кафолатланган шахсий ҳаёт ва шахсий ёзишмаларини ҳимоя қилиш ҳуқуқини тааллуқли қилишга чақирилган. Мазкур ҳужжатларда муаллифлар интернет орқали фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини олишга уринаётган алоҳида давлатлар ва корпорацияларнинг хатти-ҳаракатларидан хавотирда эканлиги билдирилган.