Умар Шамсиев лицензиясиз куйлашда айбланди

ШОУ-БИЗНЕС 28.11.2013, 15:02
Умар Шамсиев лицензиясиз куйлашда айбланди
Куни кеча тахририятимизга Умар Шамсиев тўйларда лицензиясиз қўшиқ куйлаётгани ҳақида хабар келиб тушди.

Ҳолатга ойдинлик киритиш юзасидан хонанда билан боғландик.

“Мухлисимиз менинг лицензиям бор йўқлигини билмасдан нотўғри маълумот берибдилар. Яқинда бир тўйда қўшиқ айтаётганимда тегишли ташкилотлардан лицензиям бор йўқлигини текширгани келиб қолишди, мен эса табиийки уларга лицензиямни кўрсатдим. Одамлар шу вазиятни кўриб нотўғри тушунишган кўринишади”.

Режалари ҳақида тўхталар экан Шамсиев баҳор ойларида “Истиқлол” санъат саройида бўладиган янги концерт дастурига тайёргарлик кўраётганини маълум қилди. Келаси ҳафта эса унинг янги “Сени дея” номли қўшиғига клип суратга олиш ишлари бошланади. Хонанда эндиликда миллий қўшиқлардан бироз четлашиб замонавий диско услубидаги мусиқаларларга эътиборини қаратган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1