АсосийMadaniyat

​ШОИР УСМОН ҚЎЧҚОР ВАФОТ ЭТДИ

'​ШОИР УСМОН ҚЎЧҚОР ВАФОТ ЭТДИ'ning rasmi


21 сентябрь куни тонгда таниқли шоир ва таржимон Усмон Қўчқор вафот этди.

Ижодкорнинг оила азоларига хамдардлик билдирамиз.

Усмон Қўчқор 1953 йил 15 июлида Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида туғилган. ТошДУнинг филология факультетини тамомлаган (1975). «Ҳаяжонга кўмилган дунё» (1982), «Акссиз садолар» (1986), «Уйқудаги минора» (1987), «Оғир карвон» (1991), «Чамангул» (1996), «Ширқ» каби шеърий китоблари нашр этилган. «Қувғун» достони ва «Имом Бухорий» шеърий драмасининг муаллифи. Ҳусайн Жовиднинг «Амир Темур» ва «Шайх Санъон» драмаларини, Юсуф Самадўғлининг «Қатл куни», Анорнинг «Беш қаватли уйнинг олтинчи қавати» романларини ўзбек тилига таржима қилган.

    Бошқа янгиликлар